Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нарпай тумани солиқ инспекциясига бошлиқ тайинланди

Раззаков Нурбек Ярашевич Самарқанд архитектура-қурилиш институтини автотранспорт корхоналари менежменти, Солиқ академиясини солиқлар ва солиққа тортиш мутахассисликлари бўйича тамомлаган. 

У Нарпай тумани давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахслар даромадларини декларация асосида солиққа тортиш, давлат божи ва бошқа даромадлар шўбаси давлат солиқ катта инспектори сифатида бошлаган.

Н.Раззаков янги лавозимга тайинлангунга қадар Нарпай тумани давлат солиқ инспексияси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган.

Солиқ хизматининг I даражали инспектори.