Наврўзда фахрий ходимлар ҳам йўқланмоқда
Наврўз байрами ва муқаддас Рамазон ойи муносабати билан Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан тизимда узоқ йиллар меҳнат қилиб, айни пайтда кексалик гаштини сураётган фахрийлар ҳолидан хабар олинмоқда.
Ушбу тадбирда, Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси тизимида фаолият юритган бир қатор фахрийлар хонадонига йўқлаб борилди. Фахрий ходимларга раҳбариятнинг табриги топширилди.
Биз ҳам эзгу қадриятларимизга амал қилган ҳолда улуғ айём кунларида фахрийларимиз ҳолидан хабар олиб, улардан касбий кўникма ўрганаяпмиз. Фахрийларнинг ўгитлари бугунги кунларда биз учун жуда қимматли.
– Халқимизнинг меҳр-эътибори ҳар доим, ҳар қандай вазиятда одамни руҳлантиради деб сўз бошлади - Мамаюсуф Хидиров. – Бугунги кунларда, айниқса, ана шундай меҳр-оқибатнинг қадри бебаҳо. Ҳамкасбларимнинг йўқлаб келиши кўнглимни тоғдек кўтарди.
Улар билан бўлган қисқа суҳбатдан ўзгача куч олдим. Барибир одам одам билан тирик, тизимдаги ўзгаришларни кузатиб бораяпман. Ҳозирги давлат ижрочиларга ҳавасим келади. Соҳа тубдан ўзгарди тажрибамдан келиб чиқиб, уларга ўз тавсияларимни бериб боряпман.
Фахрийлар билан учрашиб, уларнинг соҳа ривожи учун қўшган ҳиссаси, жасорати доимо ёш ходимларга ўрнак бўлиб келаётганлиги барчамизни бирдек қувонтиради десак янглишмаймиз.
Фаррух САЛИМОВ,
Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси Кадрлар шўъбаси катта инспектори.