Нега кексаларнинг онги чигаллашади?
De Las Clinicas директори ва Сан-Паулу тиббиёт университети доценти, шифокор Арнальдо Лихтенштейн суюқликнинг клиник истеъмоли тўғрисида шундай изоҳ қолдирган:
Қарий бошлаган одамлар онги чигаллашиб қолишининг сабаби нимада?
- Бу сувсизланиш!
Ҳазил бўлиб туюлиши мумкин, лекин бу жуда муҳим сабаб. 60 ёшдан ошган одамлар одатда чанқоқликни сезмайди. Атрофида сув ичиш кераклигини эслатадиган ҳеч ким бўлмаса, улар тезда сувсизланади.
Сувсизланиш бутун танага жиддий таъсир қилади ва мушакларнинг кучсизлиги, чарчоқ, руҳсизланиш, қон босимининг пасайиши, юрак тез уриши, баъзи ҳолларда кома ва ҳатто ўлим сабаби бўлиши мумкин.
60 ёшдан ошган одамларнинг ички мувозанат механизмлари суст ишлаши туфайли уларда сув захираси ҳам, унга бўлган талаб ҳам паст. Бу табиий қариш жараёнининг бир қисмидир.
Хулоса:
60 ёшдан ошганлар нафақат сувнинг камлиги, балки танасидаги сув етишмаслигини ҳис қилмасликлари туфайли сувсизланади.
Маслаҳат:
Кўпроқ сув ичишга одатланинг. Шарбатлар, чой, сут, шўрвалар, тарвуз, қовун, шафтоли ва ананас каби сувга бой мева ва маҳсулотларни истеъмол қилинг. Апельсин ва мандарин ҳам яхши ишлайди. Муҳими, ҳар икки соатда бир оз суюқлик ичиш керак. Шуни ёдда тутинг!
Оила аъзолари 60 ёшдан ошган одамларга доимо суюқлик таклиф қилиши лозим. Агар улар асабий ёки кундан-кунга паришонхотир бўлганликларини сезсангиз, билингки, бу сувсизланишнинг деярли такрорий аломатларидир.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.