Нега ёш болалар телевизор кўрмаслиги керак?: Олимлардан кутилмаган жавоб

Аксарият ота-оналар муаммо фақат кўриш қобилиятининг бузилиши билан боғлиқ деб ўйлаб, узоқ вақт давомида фарзандларига телевизор ёки смартфонда видео кўришга рухсат беришмайди.

Япониялик олимлар ёш ота-оналарга бу масалага бошқа томондан ёндошиб, хулоса қилишга маслаҳат бермоқда.

Тадқиқотлар бир ёшдан ошган болаларнинг телевизор ёки гаджетларда тез-тез видео кўриб туриши аутизм хавфини оширишини аниқлади.

Яманаси университети тадқиқотчилари иш натижалари “JAMA Pediatrics” журналида чоп этилди.

Ўрганиш тафсилотлариги кўра, тадқиқотчилар болалар кун давомида экранлар (телевизор, гаджетлар, компьютерлар) қаршисида қанча вақт ўтказиши билан қизиқиб, 84 минг нафар бир ёшли болаларнинг онаси ўртасида сўров ўтказди.

Икки йилдан сўнг  ўтказилган кейинги сўровда ота-оналардан 2-3 ёшли фарзандлари ривожланишидаги бузилишлар (шу жумладан, асабийлик, инжиқлик, итоатсизлик) аниқланганлиги ҳақида саволлар берилди. 

Маълум бўлишича, аутизм ташхиси қиз фарзандларга қараганда ўғил болаларда тез-тез қўйилган (япониялик олимларнинг тадқиқот гуруҳида ўғил болалар қизларга қараганда 3 баробар кўп бўлган).

Шунингдек, бир ёшдан ошган болаларнинг экран қаршисида бўлган вақти ва ташхис ўртасидаги боғлиқлик ҳам тасдиқланди.

Тадқиқот натижалари кўрсатишича, умуман экран қаршисида бўлмаганларга нисбатан, йил давомида кунига бир соатдан телевизор томоша қилган 3 ёшли болаларда аутизмга чалиниш хавфи 38 фоизга ошган.

Кунига икки соатгача телевизор кўрган ўғил болаларда хавф икки бараварга, 2 соатдан 4 соатгача экранлар (монитор, қомпьютер, телефон) қаршисида вақт ўтказганларда оғиш хавфи 3 бараварга ошган.