Непал ва Хитой чегарасида йирик сув тошқини: юзлаб қурбонлар ва бедарак йўқолганлар
Кеча хабар берганимиздек, Непал ва Хитой чегарасидаги тоғли ҳудудларда кучли сув тошқини ва кўчки юз берди. Табиий офат оқибатида юзлаб одамлар ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолган.
Хитойнинг Тибет автоном ҳудудида камида 3 киши ҳалок бўлган, 265 киши бедарак йўқолган. Непалда эса 157 киши ҳалок бўлган, 93 киши жароҳат олган. Шунингдек, камида 384 киши, жумладан 291 (умумий 600 га яқин) нафар хорижлик сайёҳ бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Офат натижасида уйлар, йўллар ва кўприклар вайрон бўлган. Непалда етказилган зарар 200 миллиард непал рупийсига (тахминан 1,3 миллиард доллар) баҳоланмоқда.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, жабрланган, бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлганлар орасида Украина, Россия, Ҳиндистон, Бангладеш, Жанубий Корея ва бошқа бир қатор давлатлар фуқаролари бор. Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.
Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.