Неварасини қутқармоқчи бўлган бобо ҳам чўкиб кетди
- 21.12.2020 12:35
- 524
- Ҳодиса

Жорий йилнинг 16 декабрь куни Андижон вилоятининг Балиқчи туманида жонига қасд қилган набирасини қутқармочи бўлган бобо ҳам чўкиб кетди. Бу ҳақда ИИВнинг “Postda” газетаси хабар берди.
Шу туманда яшаган, 2002 йилда туғилган З.К. ўз жонига қасд қилиб, уйи олдидан оқиб ўтувчи “Қорадарё” каналига ўзини ташлаган вақтда буни 65 ёшли бобоси кўриб қолган. Неварасини қутқариш учун у ҳам сувга тушган. Лекин оқим кучлилиги ва сувнинг совуқлиги вазиятни янада оғирлаштирган. Неварага қўшилиб, бобо ҳам чўкиб кетган.
Жасадларни сувдан қидириб топиш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан прокуратура суриштирув ишларини олиб боряпти.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Жонсиз ўрмон сири
- Кеча, 17:38
- Ўқинг, қизиқ!
Ўқитувчилар сиҳатгоҳларда дам оляптими?
- Кеча, 14:29
- Саломатлик
Умра мавсуми қачондан бошланади?
- Кеча, 13:36
- Хориж
Трамп "муҳим баёнот" билан чиқди
- Кеча, 10:41
- Хориж