Ниҳоят Трамп ва Путин учрашишди
- 28.06.2019 09:12
- 384
- Хориж

Россия президенти Владимир Путин, АҚШ президенти Дональд Трамп билан Японияда ўз ишини бошлаган "катта йигирматалик" G20 саммити доирасида, учрашишди ва қисқа муддатга ўзаро суҳбатлашишди.
Ҳодиса G20 га аъзо мамлакат раҳбарларининг анъанавий расм тушиш маросими арафасида рўй берган.
Уларнинг суҳбати нима ҳақда бўлган, ҳозирча бу аниқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, ушбу саммит доирасида Путин ва Трамп ўртасидаги бафуржа учрашув белгиланган ва у энди бўлиб ўтади.