ННТларга грант лойиҳасида иштирок этиш тартиби тушунтирилди

Самарқанд шаҳридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва дўстлик уйида “Нодавлат нотижорат ташкилотларининг грант танловларида иштирокини кенгайтириш” мавзусида ННТлар раҳбарлари учун семинар бўлиб ўтди

Тадбир халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда жамоат фонди бош мутахассиси Ф.Раҳматов, Миллий ассоциация вилоят ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Ш.Кенжаев томонидан грант лойиҳасига аризалар топшириш тартиби, ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни тайёрлашнинг усул ва услублари айтиб ўтилди. Шунингдек, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури ижросини таъминлашда таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 1-тур танловда иштирок этиш талаблари ва шартлари слайдлар орқали тушунтирилди. 

Семинар давомида Парламент комиссияси ва Жамоат фонди томонидан Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида қўшимча давлат гранти танловига таклифлар олинди. 

Бундан ташқари, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”га жойлаштириш учун тавсиянома бериш тартиби ҳам айтилди ҳамда бу тўғрисида таклифлар олинди. 

Қуйида тавсиянома тартиби илова қилинмоқда:

Нодавлат нотижорат ташкилотларини “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари”га жойлаштириш учун тавсиянома бериш ТАРТИБИ

Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги
ПҚ-5012-сонли “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сонли“2021–2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотларини “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари”га жойлаштириш учун тавсиянома (кейинги ўринларда Тавсиянома деб юритилади) бериш тартибини белгилайди.

I боб. Умумий қоидалар

1.1. Тавсияномалар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида фаол иштирок этаётган, муҳим ва долзарб ижтимоий аҳамиятга молик дастур ва лойиҳаларни муваффақиятли рўёбга чиқаришда юқори натижаларга эришган, фуқаролик жамиятини ривожлантиришга муносиб хисса қўшиб келаётган ННТларга Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда Ҳудудий бўлинма деб юритилади) томонидан ННТлар атрофлича ўрганиб чиқилиб, халқ депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларкенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича Жамоатчиликкомиссиялари билан ҳамкорликда берилади.

1.2. Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳудудий бўлинмасининг тегишли тавсияномасига эга бўлган ННТлар “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари”га жойлашиш ҳуқуқига эга бўлади.

II боб. Тавсияномалар бериш

2.1. Нодавлат нотижорат ташкилотига тавсиянома беришда ННТлар вакилларининг “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонига сазовор бўлганлиги, давлат гранти лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширганлиги ҳамда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва тармоқ дастурлари ижросини таъминлашда фаоллик кўрсатганлиги бўйича натижалари алоҳида инобатга олинади.

2.2. Тавсиянома бериш чоғида, энг аввало, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари, ҳудудларда фаолият юритаётган миллий маданий марказлар, шунингдек ўз ташаббуси билан ташкил этилган ННТлар алоҳида устуворлик касб этиши мақсадга мувофиқдир.

2.3. Ҳудудий бўлинма бошлиқлари тавсиянома бериш юзасидан холисона қарор қабул қилиниши учун шахсан жавобгар бўлади.

2.4. Ҳудудий бўлинма йиғилиши томонидан ижобий қарор қабул қилинганидан сўнг, ННТ тавсиянома олишга муносиб, деб ҳисобланади.

2.5. Бериладиган тавсияномаларнинг умумий сони “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари”да мавжуд хона (жой) миқдоридан ошмаслиги лозим.

2.6. Тавсиянома бланкалари назорат ҳисобида турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш тартиб рақамига эга бўлади. Тавсиянома бланкаси мазкур Тартибнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда Ассоциация томонидан тайёрланади.

2.7.Тавсиянома бланкасининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва уларнинг юритилиши учун масъулият Ассоциация марказий аппаратининг Ижро назорати ва кадрлар бўйича бош мутахассис зиммасига юклатилади.

2.8. Тавсиянома ўрнатилган тартибда ЎзННТМА раиси ва унинг ўринбосарлари томонидан имзоланади.

III боб. Якунловчи қоидалар

3.1. Мазкур Тартиб талабларининг бузилишида масъулиятсизликка йўл қўйган шахсларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилади.

3.2. Мазкур Тартиб Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Таъсисчилар Кенгаши билан келишилган ҳолда тузилган.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси

Кенгаши раиси К. Ишанходжаев

Нодавлат нотижорат ташкилотларини “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари”га жойлаштириш учун тавсиянома бериш Тартибига
1-ИЛОВА

ТАВСИЯНОМАнинг намунавий БЛАНКАСИ ШАКЛИ

ТАВСИЯНОМА №_______

 

________ санада вилоят адлия бошқармасидан ____________ рақам билан рўйхатдан ўтган ________________________________________________________________ННТга берилди.

 

ННТ раҳбари Ф.И.Ш. ________________________________________________________

 

ННТ ходимларининг сони ___________________________________________________

 

Мазкур Тавсияномага асосан ______________________ шаҳридаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари”га жойлашиш ҳуқуқи берилди.

 

 

ЎзННТМА ___________ ҳудудий бўлинмаси бошлиғи                           _______________

 

М.Ў.

Тавсиянома берилган сана ___________