Ногиронлиги бўлган болани парваришлаётган ота-онага қўшимча имтиёзлар берилади
- 03.04.2023 09:25
- 511
- Иқтисодиёт
16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили 3 иш кунидан кам бўлмаган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.
Шунингдек, 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор ота-онанинг бирига ҳақ тўлаган ҳолда ойига қўшимча бир дам олиш куни берилади.
16 ёшгача бўлган ногирон болани тарбиялаётган ота-оналардан бирига ногирон боланинг санаторийда даволанган барча даври учун унга якка тартибда парвариш зарурлиги тўғрисидаги тиббий хулоса мавжуд бўлганда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси берилади.
16 ёшгача бўлган ногирон болани парваришлашда банд бўлган она касал бўлиб, болани парваришлашга қурби етмай қолган ҳолларда, парвариш билан банд бўлган ишлаётган бошқа оила аъзолари ёки қариндошларига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси берилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа