Нуқтаи назар: Ер кимники?
Вазифам тақозосига кўра, турли тоифадаги аҳоли билан суҳбатлашишга тўғри келади. Мулоқотимиз баъзан савол-жавоб шаклида ўтади.
Ер кимнинг мулки?
Аксарият суҳбатдошдан "давлатники", деган жавобни эшитаман. Конституциямизнинг 55-моддасида “Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир”, дея қайд этилган бўлса-да, кўпчилик асосий қонундаги бу аниқликка етарли эътибор бермайди ёки умуммиллий бойлик ўзига ҳам тегишли эканини теран англамайди. Ерни "давлатники" дейиш у аҳолининг маълум қисмига тегишли, дейиш билан баробар.
Бундай тушунча борлиги баъзиларнинг ерга муносабатида – ундан самарасиз фойдаланишда ёки умуман бегона мулк сифатида қарашида намоён бўлмоқда. Умуммиллий мулк бўлган барча табиий бойликлар мутлақ ўзиники эканини халқ тушуниб етмас экан, улардан тўлақонли ва самарали фойдаланиш масаласи ҳаминқадар бўлиб қолаверади.
Хуршид НУРУЛЛАЕВ.