Нурободда пастдарғомлик болалар учун оромгоҳ қурилади
- 07.09.2020 18:00
- 339
- Самарқанд
Оромгоҳ қурилиши учун Нуробод тумани ҳокимининг қарори билан туманнинг Оқсой маҳалла фуқаролар йиғини Уйруғул қишлоғидан 4 гектар ер ажратилди.
Мазкур дам олиш маскани бир навбатда 220 нафар бола қабул қилиш қувватига эга. Оромгоҳда замонавий шароитларга эга ётоқхоналар, футбол, баскетбол, волейбол майдончалари, сузиш бассейни бунёд этилади. Шунингдек, стол тенниси, шахмат-шашка ўйинлари учун махсус жойлар, маданий тадбирларни ўтказиш учун амфитеатр, кутубхона, ошхона, тиббий хизмат кўрсатиш хоналари болажонларга хизмат кўрсатади.
Айни пайтда оромгоҳ қурилиши учун ерни тайёрлаш ишлари бошланиб кетди. Қисқа фурсатда қуриб битказилиши режалаштирилган бу маскан 2021 йил ёзги таътилда болажонларни ўз бағрига олиши кўзда тутилмоқда.
Олим СОННИБОЕВ.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа