Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нурободлик қизлар волейбол бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаларида 3-ўринни қўлга киритди

Тойлоқ тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида волейбол бўйича вилоят чемпионати бўлиб ўтди.

Муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, 1-ўринни Нуробод тумани жамоаси қўлга киритди. Ургут ва Тойлоқ тумани қизлари иккинчи ва учинчи ўринларга муносиб кўрилди.

Ушбу жамоалар жорий йилнинг 22-27 декабрь кунлари волейбол бўйича Ўзбекистон кубоги учун ўтказилган мусобақаларда вилоятимиз шарафини ҳимоя қилиб, фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

Мусобақалар якунида барча ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.