ЎзЛиДеП фаолиятидан

Партиянинг Жомбой туман кенгаши ташаббуси билан тумандаги "Хўжа Т" балиқчилик фермер хўжалигида ўтказилган учрашувда балиқ чавоқларини такрор кўпайтириш, табиий сув ҳавзалари ва сунъий кўллардан оқилона фойдаланиш, балиқ етиштириш жараёнига илмий асосланган усуллар, интенсив технологияларни жорий этиш тажрибалари муҳокама этилди.
Шунингдек, Жомбой қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган тадбирда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, қобилият ва қизиқиши асосида таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш борасидаги вазифалар юзасидан фикрлар алмашилди. 
* * *
Партиянинг Паст Дарғом туман кенгаши "Аёллар қаноти" томонидан Паст Дарғом агросаноат касб-ҳунар коллежида "Хотин-қизлар ўртасида касаначилик фаолиятини ривожлантиришда маҳалланинг роли" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда туманда миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш йўналишидаги оилавий корхоналарни имтиёзли кредитлар билан таъминлаш кўламини кенгайтириш, бугунги кун талабига жавоб берадиган, унутилган айрим хизмат турларини тиклаш, аҳоли ўртасида касаначилик фаолиятини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Бектош ШОДИЕВ.