Оддий ўқитувчи қандай қилиб 100 фоиз устама олиши мумкин?

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ўқитувчининг мақомини ошириш ва уни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйиш масаласи кўтарилди. Негаки Мустақилликнинг дастлабки чорак асри мобайнида ўқитувчиларнинг мақоми, обрўси, уларга юклатилган ижтимоий вазифага мос келмайдиган даражада эди.

Президентимиз Ш.Мирзиёев 2020 йил 30 сентябрь куни ўқувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда мамлакатимизнинг келгуси тараққиётини ўйлаб, ўқитувчи ва муаллимларнинг ҳаётимиздаги нуфузи ва мавқеини ошириш мақсадида, уларнинг мақомини қонун даражасида белгилашни таклиф қилди.

Умуман, хорижий тилга эҳтиёж кўпайгани боис “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори имзоланди. Қарор билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги тузилди.

Қарорга кўра 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб С1 даражадаги сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўланади. Эндиликда академик лицей ва профессионал таълим муассасаларида камида С1 даражадаги сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчилари фаолият юритишади. Улар аттестация жараёнларида максимал балл билан баҳоланиб, хорижий тил модули бўйича синовдан озод этилади.

- Сертификатга эга чет тили ўқитувчиларининг маоши оширилади.

- Қишлоқларда тил ўргатувчи ўқув марказлари очиш учун 50 млн. сўмгача субсидия берилади.

- Давлат органларида чет тили дарслари йўлга қўйилади. Тил билган ходимларга устама тўланади.

- Умумтаълим мактабларидаги таълим сифати пойтахтда ҳам, олис қишлоқларда ҳам юқори бўлиши шарт. Бу ҳақда Президентимиз 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида айтиб ўтди.

Хулоса қилиб айтганда, бу қайси бир туман ёки вилоятнинг чекка жойларида қайсидир фандан ўқитувчи етишмаса ва ўша жойга бошқа тумандан ўқитувчи бориб ишласа 50 фоиз, бошқа вилоятдан ўқитувчи бориб ишласа 100 фоиз устама ҳақи олади дегани.

Дилбар МЕЛИБОЕВА, Булунғур тумани 34-умумий ўрта таълим матаби инглиз тили фани ўқитувчиси.