Ўлчами муҳим эмас: дунёдаги энг кичкина квартиралар
Лондондаги 313 минг доллар турадиган беш квадрат метрли квартира, Манхеттендаги ойига 700 долларга ижарага бериладиган саккиз метрли ҳашамат ва қўлбола тухумсимон уй.Бугун дунёдаги энг тор турар жойлар бўйлаб саёҳат қиламиз.
Лондон, Англия
Англия пойтахтида 50 минг фунт-стерлинг баҳо қўйилган 7 квадрат метрлик квартира сотувга қўйилди. Тўғриси, квартирада нафақат ошхона, балки юриш учун жой ҳам йўқ. Асосий хона -кровать, шкаф ва микротўлқинли печь, комбинациялаштирилган овқатланиш, яшаш ва ухлаш жойи. Жажжи ваннахона, ҳожатхона ва ундан бир неча сантиметр масофада жойлашган душ билан жиҳозланган.
Гонконг, Хитой
Гонконгда ойига 384 доллар ижара пули эвазига 1,49 квадрат метр майдонли яшаш учун яроқли хона бор, бу хона қамоқхона камерасидан ҳам кичикроқ, бироқ унда симсиз интернет, кондиционер ва дераза каби қулайликлар мавжуд. Ушбу квартиралар жойлашган бинолардан ўтадиган коридорлар ҳам жуда тор ва кўп сонли хоналарда фақат бир кишилик кроватлар сиғади.
Лондон, Англия
Уй 1987 йилда қурилган ва бу 5 квадрат метрликвартирадан дастлаб супурги сақланадиган омборхона сифатида фойдаланилган. Энди у 313 минг долларга сотилмоқда. Қизиғи, бу квартирада кўплаб қулайликлар мавжуд: кичкина ошхона, агар хоҳласангиз, шкафга айлантирилиши мумкин бўлган душ (бу ишланмани ўйлаб топган кишигамукофот берилган деб умид қиламиз) ва кроватга айланадиган диван. Хонадоннинг собиқ эгаси Рей Баркер “Мен бир вақтнинг ўзида юзимни ювишим, эшикни очишим, чой дамлашим ва ҳожатхонага киришим мумкин эди”, деб айтган.
Нью-Йорк, АҚШ
Манхеттендаги 7 квадрат метрли хонадон Нью-Йоркнинг элита ҳудудида ойига атиги 800 долларга яшашни истаганлар учун яхши топилма. Бинода ошхона ёки водопровод йўқ. Бу ва учта шунга ўхшаш қўшни хонадон яшовчилари битта ҳаммомхонадан фойдаланишади. Квартирада кондиционер, музлатгич ва микротўлқинли печь, идиш-товоқ ва ҳатто принтерга мос келадиган шкафлар мавжуд.
Ҳошимин, Вьетнам
Вьетнамдаги 10 квадрат метргача бўлган кичик квартиралар Ҳошимин шаҳридаги хиёбонлар, озиқ-овқат дўконлари ва кўп қаватли уйлар орасида жойлашган. Бу масканлар кўпинча “кўзга кўринмаслиги” туфайли сайёҳлар томонидан эътибордан четда қолади.
Масалан, Ҳа Ту Нго 22 квадрат метр майдонда яшайди. Бир неча йил олдин маҳаллий аҳоли пулни тежаш учун “почта маркаси” ўлчамидаги биноларга кўчиб ўтишга мажбур бўлган эди.
Пекин, Хитой
Ижара ҳақини тўлашга қурби етмаган 24 ёшли ДайХайфей Пекиндаги пиёдалар йўлагида бамбук шохчалари, сим чивиқлари ва сув ўтказмайдиган материаллардан фойдаланган ҳолда тухум шаклидаги уйни лойиҳалаштириб, ўзига “уя”қурди, деб хабар беради Reuters. Ёш архитектор 2010 йилда, Пекиндаги офиси ёнидаги тухум шаклидаги уйда бир неча ой яшаганида танилди. Дай 2 метр баландликдаги капсулани қуриш учун 964 АҚШ доллари сарфлади. Дарвоқе, ишдан узоқда яшайдиганлар учун ажойиб ғоя.
Париж, Франция
Парижда 8 квадрат метрли собиқ хизматчи оқсочлар хонаси Kitoko Studios архитектура фирмаси ёрдамида тўлақонли квартирага айлантирилди. Асосий хусусият - шкафлар сони.Айнан уларнинг ичида кичкина ҳаммом, шунингдек, деразаси бор ошхона жойлаштирилган. Ижарачи томга осонгина чиқиб олиши мумкин, чунки квартира тўғридан-тўғри унинг остида жойлашган.
Польша
Польшадаги ўн уч метрли квартира кичкина марвариддир, унинг ижарачиси нафақат қулай, балки мафтункор хонадонга эга бўлишдан жуда бахтиёр. Ижарачи Шимон Ханчар квартиралойиҳасини ўзи ишлаб чиқди, унда қўшимча жойдан ташқари кровать, кичик раковинали ва ҳатто кир ювиш машинас, шунингдек, ваннахона, ошхона ва инсон яшаши учун деярли ҳамма нарсабор.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.