Олий Мажлис депутати Адҳам Шодмонов ўзи ўқиган мактабга 30 дан ортиқ китоблар совға қилди

Жорий йилнинг 19 март куни ўтказилган йиғилишда Президент Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган, китобхонликни ривожлантириш орқали фарзандлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатиш ва ҳар бир раҳбарнинг ўзи ўқиган мактаби кутубхонасига китоблар совға қилиши борасидаги эзгу ташаббуси тобора кенг қулоч ёймоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Адҳам Шодмонов ўзи таҳсил олган Самарқанд шаҳридаги 9-умумтаълим мактаби кутубхонасига 30 га яқин тарихий  ва бадииий адабиётлар туҳфа қилди.

- Мен шундай ташаббусни бошлаб берган Юртбошимизга катта раҳмат айтмоқчиман.  Мактабимизни  кўплаб собиқ ўқувчилари республикамизнинг турли ҳудудларида раҳбарлик лавозимларида ишлашади.“Китоб челленж” баҳонасида раҳбар ва ёшлар учрашувлари ташкил қилинмоқда. Бундай учрашувлар ўқувчи ёшлар қалбида ҳавас, келажакка умид ва ишонч каби туйғуларни уйғотади - дейди 9 - умумтаълим мактаби директори Дилбар Мавлонова.

Адҳам Шодмонов таълим муассасасига ташрифи давомида ўқувчи ёшлар билан мулоқотлар ўтказди. Мулоқотлар чоғида мамлакатимизда кейин йилларда китобхонларга берилаётган эътибор ва рағбат ҳақида гапирар экан, китоб инсоннинг энг яқин дўсти эканлигини алоҳида таъкидлади.

Бахтигул Қаршиева,

O’zLiDeP Cамарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби.