Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди Давлат грантлари ажратиш мақсадида 6-танловни эълон қилди

Жамоат фонди “Миллатлараро бағрикенглик ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлашда фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш” мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун 6-танловни ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятини бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:

1. Аҳоли, авваламбор, ёшларда бағрикенглик ва умуминсоний қадриятларни мустаҳкамлаш;
2. Ёш авлодни тарбиялашда ўзбек халқининг миллий, тарихий ва маданий меросини, бой тарихини, янги Ўзбекистоннинг ютуқларини тарғиб этиш;
3. Жамиятда тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро тотувликни таъминлаш, хориждаги ватандошларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга кўмаклашиш;
4. Халқ дипломатиясини ривожлантириш, Марказий Осиёда дўстлик ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлаш;

5. Халқимизнинг номоддий маданий меросини (халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати, фолклор ёдгорликлари, миллий байрамлар, фестиваллар, миллий таомлар ва бошқалар) хорижий аудитория ўртасида оммалаштириш;
6. Жамиятда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришда, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда фуқаролик жамияти институтларининг аҳамияти ва нуфузини ошириш;

7. Жамиятда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида халқаро жамоатчиликни хабардор қилиш;
8. Фуқаролик, миллатлараро ва тинчлик ҳамда тотувликни янада мустаҳкамлашга қаратилган фестиваллар, форумлар, танловлар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;
9. Маданий меросни сақлаш, аҳоли ўртасида маданий меросга бўлган муносабатни янада юксалтириш, уларни келажак авлодга бекаму кўст етказиш ва маданий меросга бўлган муносабатни шакллантириш борасида тарғибот ишларини олиб бориш;
10. Турли миллат ва элат вакиллари ўртасидаги тотувликни таъминлаш тажрибасини оммалаштириш, тарғиб қилишга бағишланган китоблар, тўпламлар, телерадио кўрсатув, эшиттиришлар тайёрлаш;

11. “Ўзбекистон умумий уйимиз” шиори остида иншолар ва бошқа кўринишдаги танловлар ташкил этиш.

Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати.
2. www.fоundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза.

3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси.
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси.

6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 40 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2021 йил 25 ноябрдан 26 декабргача қабул қилинади.
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.