Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўққизинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда
Бугун, 5 август куни, Тошкент шаҳрида Сенатнинг мажлислар залида Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўққизинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди.
Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашмоқда.
Мажлис видеоконференцалоқа тарзида ўтказилмоқда. Ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган масалаларни Сенатнинг YouTube тармоғидаги саҳифаси орқали онлайн кузатиб боришингиз мумкин.