Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Омадли чек соҳибига ютуқ топширилди

Давлат солиқ қўмитаси ютуқли чек ўйинларининг бешинчи тиражи 27 май куни Фарғона шаҳрида ўтказилди.

Бу тиражда Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи Шукурулло Мирзаев велосипед ютиб олди.

Омадли чек соҳибига ютуқни Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Дилшод Нурмуҳамедов топширди.

– Ютуқли чек ўйинларида мунтазам иштирок этаман, – дейди Ш.Мирзаев. – Савдо дўконидан яхна ичимлик харид қилган эдим. Сотувчи тақдим этган онлайн назорат-касса машинаси чекини рўйхатдан ўтказдим. Фарғонада ташкил этилган тиражда омадим чопиб, велосипед соҳибига айландим. Оддий истеъмолчи сифатида харид чекини олиш жуда муҳимлигини яна бир бор ҳис қилдим. Хусусан, чек орқали истеъмолчи ҳуқуқи ҳимоя қилиниши баробарида ютуқлардан бирини қўлга киритишга замин яратилади. 

Самарқанд вилояти давлат солиқ 

бошқармаси ахборот хизмати.