Ўн ойда 1700 дан ортиқ оилавий корхона ташкил этилди
Самарқанд вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 ноябригача, давлат рўйхатидан ўтган корхоналар сони 4197 тани ва фаолият юритаётганлари сони 3985 тани ташкил этган. Йилнинг ўтган 10 ойида эса 1703 та оилавий корхона давлат рўйхатидан ўтказилган.
Оилавий корхоналарнинг 1291 т аси саноат, 1114 таси яшаш ва овқатланинш бўйича хизматлар, 864 таси савдо, 318 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари, 64 таси қурилиш, ташиш ва сақлаш, 13 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар, 39 таси ахборот ва алоқа, 282 таси бошқа соҳалар ҳиссасига тўғри келди.
Фаолият юритаётган оилавий корхоналарни шаҳар ва туманлар кесимида таҳлил қилинганда Самарқанд шаҳрида 1217 та, Паст Дарғом туманида 429 та, Самарқанд тумани 423 та, Иштихон тумани 373 та, Пайариқ тумани 335 та, Тойлоқ тумани 265 та, Ургут тумани 232 та, Жомбой тумани 167 та, Оқдарё тумани 116 та, Булунғур тумани 115 та, Нарпай тумани 94 та, Каттақўрғон тумани 100та, Нуробод тумани 38 та, Каттақўрғон шаҳрида 33 та, Қўшработ тумани 27 та ҳамда Пахтачи туманида 21 та корхона фаолият кўрсатмоқда.
Самарқанд вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати.