МЧЖ афзалми ёки оилавий корхона?

- Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун қайси қулай: МЧЖми ёки оилавий корхона? Уларнинг қайси бирида имтиёзлар кўпроқ?

Гавҳар Мажидова.

Саволга вилоят давлат солиқ бошқармаси давлат солиқ бош инспектори Акобир Шамсиев жавоб беради.

- Сиз тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, ташкилотингизни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтингизда қайси турдаги солиқ тўловчиси бўлишни танлаш имкониятига эгасиз. Жумладан:

— айланмадан олинадиган солиқ (иш ҳақидан солиқлар, мол-мулк, ер ва сув солиқлари);

— қўшилган қиймат солиғи (фойда солиғи, иш ҳақидан солиқлар, мол-мулк, ер ва сув солиқлари) турлари бор.

Бу ҳолатда МЧЖ учун ҳам, оилавий корхона учун ҳам истаган солиқ турини танлай оласиз. Фаолият туридан келиб чиқиб, уларга бошқа солиқлар белгиланиши мумкин.

Сиз тадбиркорлик фаолиятини энди бошлаётганлигингизни инобатга олиб, оилавий корхона ташкил этишни тавсия қиламиз.

"Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги қонунга кўра, бу турдаги тадбиркорлик фаолиятини уйда амалга оширишда жойни нотурарга айлантирмаса ҳам бўлади. Бундан ташқари, улар коммунал тўловлар (электр энергияси, сув, газ)ни аҳоли учун белгиланган ставкаларда тўлаши мумкин.