Она тилим – жон тилим

Жомбой туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабида “Давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирок этган маҳалла фаоллари, фахрий ўқитувчилар Ўзбекистон тараққиётининг бугунги янги босқичи - миллий юксалиш даври талабларидан келиб чиқиб, она тилимизнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлашди.
Мактаб ўқувчилари томонидан саҳналаштирилган томошалар, ижро этилган куй ва қўшиқлар тадбирга завқ бағишлади.
Зулхумор РАШИДОВА.