Онкология ва радиология тиббиёт маркази Самарқанд филиалида умумтаълим мактаби филиали очилади

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалида 68 нафар мактаб ёшдаги бола онкология-гематология касаллликларидан даволаниш учун рўйхатда туради.
Мутахассисларнинг айтишича, онкологик касалликларга чалинган болалар биринчи марта (бир курс) даволаниш жараёнида 36 кун, иккинчи ва учинчи марта даволаниш жараёнларида 45 кундан ушбу тиббиёт масканида ётишлари керак бўлади.
Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Шокир Султонов ва мутахассислар бугун мазкур марказда бўлиб, марказда болалар учун яратилган шароитлар билан танишди. Шунингдек, даволанаётган мактаб ёшдаги бемор болаларнинг тенгдошларидан ортда қолиб кетмаслиги учун марказда умумтаълим мактаб филиалини ташкил этишга қарор қилди.

Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.