Оқ либосли қаҳрамонлар

Қийин кунларда фидойилик кўрсатаётган шифокорларга бағишланади

Дунёдан кеткизиб ҳузур-ҳаловат,
Етти иқлим узра тарқалди.
Тож кийган эмиш у, тожига лаънат,
Жангга кирди элни этиб ҳайронлар,
Оқ либосли фидойи қаҳрамонлар.

Бўлган каби, она-Ватан ягона,
Чекинмаймиз бизлар, туриб мардона,
Бефарқликдир мутлақ биздан бегона.
Курашмоқда тиним билмай ҳар онлар,
Оқ либосли фидойи қаҳрамонлар.

Бобокалон буюк табиб Синодир,
Тиб илмида ўзига хос донодир.
Айтган ҳар бир сўзи дардга даводир,
Фидо этиб ўз миллатига жонлар,
Оқ либосли фидойи қаҳрамонлар.

Шафқатсиз дард, шубҳасиз, чекинади,
Бунга халқнинг бардоши ҳам етади.
Бу кунлар ҳам эсдан чиқиб кетади,
Ўтса ҳамки ҳар қанча кўп замонлар,
Унутилмас фидойи қаҳрамонлар.

Тақдирдаги синовлар ҳам ўтажак,
Озод халқим мақсадларга етажак,
Бўй кўрсатиб келар нурли келажак,
Иззат топар шунда бу меҳрибонлар,
Ўз касбида фидойи қаҳрамонлар.

Олим ХОН.