«Оқтошдон»дан 600 миллион сўм солиқ қарздорлиги ундирилди
- 27.08.2020 17:20
- 191
- Иқтисодиёт
Нарпай туман давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан қарздор - "Оқтошдон” акциядорлик жамияти масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи - туман давлат солиқ инспекцияси фойдасига солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.
Ушбу ҳужжат асосида Мажбурий ижро бюроси Нарпай туман бўлими томонидан ижро иши юритиш қўзғатилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутасадди идораларга сўров хатлари юборилган.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор "Оқтошдон” акциядорлик жамиятидан ундирувчи фойдасига 600 миллион сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.
Мажбурий ижро бюроси Нарпай тумани бўлими.
Теглар:
солиқ қарздорлиги
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Кўлдаги ёриқ. Жумбоқ вирус
- Бугун, 18:03
- Ўқинг, қизиқ!
Ўттиз йилдан буён ҳал этилмаётган мерос машмашаси
- Бугун, 16:38
- Долзарб