Самарқанддаги 16113 корхонанинг солиқдан 102 миллиард 508 миллион сўм қарзи бор

Бу ҳақда Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 18 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва 20 июлдаги “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, вилоятдаги 13 минг 135 хўжалик юритувчи субъектнинг 64 миллиард 181 миллион 500 минг сўмлик солиқ қарзини ундириш 31 декабрга қадар узайтирилди.

Аммо солиқ имтиёз ва преференцияларига эга бўлмаган корхоналар ҳам борки, уларнинг қарзини ундириш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи “Turon building manufagture" масъулияти чекланган жамиятидан 1 миллиард 37 миллион сўмлик солиқ қарзи ундирилди. Пахтачи туманидаги “Ziyovuddin textile” масъулияти чекланган жамияти ҳам бюджет олдидаги 845 миллион 230 минг 100 сўмлик солиқ қарзидан қутулди.