10 миллион сўм ўрнига 90 миллион сўм: Солиқ қарздорлиги нотўғри ҳисобланган
- 29.03.2024 11:16
- 459
- Иқтисодиёт
Ургутлик тадбиркор А.Х. ер ва мол-мулк солиғи учун 10 миллион сўм солиқ тўлаши керак бўлса-да, туман солиқ инспекцияси томонидан унга нисбатан 90 миллион сўмдан зиёд қарздорлик белгиланган.
Тадбиркор мазкур муаммо билан вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилди.
Аниқланишича, унга нисбатан жами 90 миллион 630 минг 237 сўм миқдоридаги солиқ қарздорлиги нотўғри ҳисобланган.
Жорий йилнинг 4 мартида вилоят солиқ бошқармасига киритилган тақдимномага асосан, нотўғри ҳисобланган мазкур қарздорлик бекор қилинди. Шунингдек, иш фаолиятида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган ходимга нисбатан меҳнат қонунчилигига мувофиқ жазо чораси белгиланди.
Теглар:
солиқ қарздорлиги
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Буюк ёзувчилар ҳаётидан...
- Кеча, 16:04
- Ўқинг, қизиқ!
Юз йиллик масканда анъаналар ўзгармаган
- Кеча, 15:18
- Саломатлик
Аллергия: сабаб, оқибат ва давоси ҳақида
- 08/11, 20:24
- Саломатлик