Тадбиркорларнинг таъминотчи ва солиқ инспекциясидан катта миқдордаги қарздорлиги ундирилди
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг қарорига кўра, қарздор “Manresa Lux” масъулияти чекланган жамиятидан “Samarqand suv ta'minoti” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 20 миллион 238 минг сўм қарздорликни ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамига банд солинган.
Шу тариқа “Manresa Lux” масъулияти чекланган жамиятидан “Samarqand suv ta'minoti” маъсулияти чекланган жамияти фойдасига қарздорлик тўлиқ ундириб берилган.
Ургут туманида эса давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан “Big Strоy Building” масъулияти чекланган жамиятидан 254 миллион 575 минг сўм солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.
Мазкур ҳужжат асосида Мажбурий ижро бюроси Ургут тумани бўлимида ижро иши юритилиб, қарздордан ушбу суммадаги солиқ қарздорлиги ундирилган.
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси.