Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўқувчи мактабдошини пичоқлаб қўйди

Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги мактаблардан бирида юқори синф ўқувчилари ўртасида жанжал юзага келган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 21 октябрь куни тахминан соат 10.00 да 102 ишонч телефонига Тошкент шаҳридаги 146-ўрта умумтаълим мактабининг 9-синфида ўқийдиган 15 ёшли ўқувчи 10-синф ўқувчисини пичоқлагани ҳақида хабар келиб тушган.

Тан жароҳати олган 16 ёшли ўқувчи шифохонага олиб борилган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошлангани хабар қилинмоқда.