42 ёшли эркак аввал хотинини, кейин ўзини пичоқлади
- 14.01.2020 15:56
- 543
- Жиноят ва жазо
Шу йилнинг 13 январь куни, тонгга яқин Тошкент вилояти Чиноз туманининг Тинчлик маҳалласида истиқомат қилувчи 42 ёшли Ю.А. (муқаддам судланган) хотини Л. (41 ёш) билан «айтишиб» қолади.
Ўзаро жанжал оқибатида эр хотинининг чап орқа кўкрак соҳаси ва белига ошхона пичоғини санчиб юборади.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беришича, етказилган жароҳат оқибатида аёл вафот этади.
Қилган ишининг оқибатидан қурқувга тушган Ю.А. ўз жонига қасд қилишга уринади. Ўша пичоқ билан чап қўл билагини кесади, шунингдек, ўз қорнига тўрт марта пичоқ санчади. Бироқ нияти амалга ошмайди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-модда 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда Ю.А. тегишли тартибда ушланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа