Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Осиё кубоги U-23 мусобақасига қуръа ташланди

Ўзбекистон гуруҳдаги дастлабки турда Малайзия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Бугун, 23 ноябрь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги 2024 йилги Осиё кубогига қуръа ташланди.
Ушбу қуръа ташлаш маросимида 16 та терма жамоалар 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда 4 та гуруҳдан жой олишди.

Ушбу Осиё кубогида Париж-2024 Олимпиадасига йўлланмалар ўйналади ва 1-3-ўринни олган жамоалар Олимпиадага чиқади.

Мусобақа келаси йилнинг 15 апрель – 3 май кунлари Қатарда ўтказилади.

Гуруҳлардаги жамоалар ва уларнинг рақиблари билан танишинг.
"А" гуруҳи
Қатар
Австралия
Иордания
Индонезия
"B" гуруҳи
Япония
Жанубий Корея
БАА
Хитой
"C" гуруҳи
Саудия Арабистони
Ироқ
Таиланд
Тожикистон
"D" гуруҳи
Ўзбекистон
Вьетнам
Қувайт
Малайзия