Ўтган йили Ўзбекистонда 1 тоннадан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинган
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси матбуот хизмати бераётган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2018 йилда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ 4779 та жиноят фош этилган. Натижада, 1 тонна 172 кг.дан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинган.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги нарковазиятга салбий таъсир кўрсатаётган асосий омил - қўшни Афғонистоннинг ҳанузгача гиёҳвандлик воситаларини етиштириш бўйича жаҳонда биринчи ўринда турганидир. Таҳлилларга кўра, бу ерда ўтган йилда 6400 тонна опий етиштирилган.