Ов қуроли ва ўқ-дориларни ҳужжатларсиз четдан олиб кирган шахс аниқланди

Самарқандлик божхоначилар қурол-яроқ ва ўқ дориларни мамлакатимизга яширин равишда олиб киришга бўлган ҳаракатни тўхтатиб қолди.
”Домодедово-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан Самарқанд халқаро аэропортига учиб келган фуқаро А.Ю.нинг багаж сумкаси божхона назоратидан ўтказилганда, махсус рухсатнома талаб этувчи 1 дона “Baikal” номли пневматик ов қуроли ҳамда 339 дона 4,5 мм. ўқ дорилар борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатда фуқаро қурол-яроқ ва ўқ дориларни ҳужжатларсиз ва божхона декларациясида ёзиб кўрсатмай, мамлакатимизга олиб киришга уринган.
"Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда", дейилади вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабарида.