Озарбайжонда коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди
- 13.03.2020 07:55
- 182
- Хориж
Эрондан ватанига қайтган ва карантинга жойлаштирилган озарбайжонлик аёл вафот этди. Бу ҳақда мамлакат вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги тезкор штаб маълум қилди.
“Аёлда коронавирус инфекцияси симптомлари аниқланганди. У карантинга жойлаштирилганди, аммо аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади“, — дейилади штаб хабарида.
10 март куни Озарбайжон ҳукумати мамлакатда Наврўз байрами тадбирларини ўтказишни бекор қилди.
Аввалроқ, Озарбайжонда коронавирус юқтирганлар сони 15 нафарга етгани хабар қилинганди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа