Ўзбек миллиардери Москвада мигрантлар учун бепул тиббий ёрдам ташкиллаштирди

Фаттох Шодиев халқаро фонди ва Рус православ черкови молиявий кўмаги ёрдамида Москва шаҳрида мигрантлар учун бепул тиббий ёрдам ташкил этилди, деб хабар қилмоқда Sputnik.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, тиббий клиника мигрантларга ёрдам кўрсатувчи марказ ҳисобланган "Рядом дом" (“Уй ёнингда”) ва “Авлиё Алексий” марказий клиник шифохонаси ҳамкорлигида ташкил этилган.

Бу ерда муҳтож чет элликлар, мигрантлар, қочоқлар ва бошпанаси йўқ шахсларга ёрдам кўрсатилади. Беморлардан фақат паспорт талаб этилади, холос.
Клиника ходимининг сўзларига кўра, тиббий ёрдамга муҳтож мигрантлар иш кунлари соат 08:30 дан 16:30 га қадар 7 (495) 952-11-41 телефон рақами орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.