Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш маркази ўқишга таклиф этади

Марказ Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА)нинг грантини жалб қилган ҳолда 2016 йлда ташкил этилган. 

Марказда автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш (автослесарлар, мотористлар, автомобиллар диагностикаси бўйича мутахассислар); пайвандлаш ва чилангарлик ишлари (пайвандчилар, чилангарлар ва металларга ишлов бериш мутахассислари); электротехника ва электроника (электрик, электрон ва маиший техникани, радио ва телеаппаратурани таъмирлаш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш мутахассислари); ахборот технологиялари (ҳисоблаш машиналари операторлари, компьютерлар ва бошқа ташкилий техникага хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш); машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш (техник-технолог, кенг профилли дастгоҳчи, сонли дастурли бошқариш станоклари автоматик ва ярим автоматик тизимлар оператори); компьютер графикаси ва мультимедия  тизимлари техниги (компьютер графикаси  дизайнери, мультимедия тизимлари техниги) бўйича касб-ҳунарга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш амалга оширилади.

Машинасозлик технологияси, компьютер графикаси касблари бўйича ўқитиш КОICАнинг РРР лойиҳаси асосида Кореянинг  Keimyung College University билан ҳамкорликда ташкил этиляпти ва ҳозирда биринчи қабул ўтказилмоқда.

Марказда касб-ҳунарга ўқиш муддати 8 ой, шундан Марказда ўқиш – 6 ой, корхоналарда ишлаб чиқариш амалиёти – 2 ой.

Марказда ўқиётган талабалар учун  6 ой мобайнида Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан Базавий ҳисоблаш миқдорида стипендия  берилади.

Битирувчиларга эгаллаган касби (мутахассислиги) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги диплом берилади.

Бошқа вилоятлардан келган талабалар бепул ётоқхона билан таъминланади.

Марказда энг замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари, ускуна ва дастгоҳлар, ўқув қуроллари Корея Республикасидан олиб келиб ўрнатилган. Меҳнат бозорида юқори талабга эга бўлган касблар ва мутахассисликлар бўйича корхоналар билан тузилган шартномалар асосида қисқа муддатли  ўқитиш курслари ҳам ташкил этилган.

Ўқув марказининг ўзига хослиги шундан иборатки, барча йўналишлар бўйича Ўзбекистон давлат таълим стандартлари талаблари асосида жаҳон тажрибасини инобатга олган ҳолда бутунлай янги ўқув режалари ва дастурлари тайёрланган ва амалга оширилмоқда.

Марказ ўтган 3 йил давомида жами 1124 нафар битирувчиларга чиқарди, уларнинг 95,3%  бандлиги таъминланди. Самарқандддаги йирик корхоналар томонидан битирувчилар ишга қабул қилинган, жумладан, MAN-Auto Uzbekistan қўшма корхонасига 69 нафар, Самарқанд Автомобил заводига 24 нафар, UzAuto-Trailer корхонасига 16 нафар, SamFerry  корхонасига 21 нафар битирувчиларнинг ишга жойлашиши Марказнинг саноат корхоналари билан ўзаро ҳамкорликда олиб борилаётган ижобий ишларидан ҳисобланади.

Битирувчиларни ишга жойлашиш имкониятларини янада ошириш мақсадида ўз касби доирасида ихтисослаштиришни йўлга қўйиш, хорижий тилларни ўргатиш (корейс, инглиз, япон ва рус тиллари),  ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш, ўз бизнесини ташкил қилишга ўргатиш (марказда Ёш тадбиркорлар мактаби ва Стартап инкубатори) ташкил қилинган.

Марказда юқори малакага эга бўлган 18  нафар  ишлаб чиқариш таълими усталари  ва 2 нафар Жанубий Кореялик волонтёр ўқитувчилар фаолият юритиб келмоқда. Ишлаб чиқариш таълими усталаридан бир нафари PhD (фалсафа доктори) илмий даражаси, 4 нафари магистр ва 3 нафари II тоифага эга.

Корея таълим ва технологиялар университетининг 5 нафар профессор экспертлари томонидан танлаб олинган 9 нафар ишлаб чиқариш таълими усталари 2 ой мобайнида Корея Республикасида малака ошириш курсларида иштирок этишган.  

Марказ Ўзбекистондаги 70 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар, 10 дан ортиқ  олий таълим муассасалари ва 6 та Корея университетлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган. Бу эса марказ битирувчиларига етакчи саноат корхоналарида ишлаш, нафақат республикамиз, балки Корея Республикаси университетларида ҳам ўз ўқишларини давом эттириш имкониятини беради.

Марказда ўқиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

- ариза;

- паспорт нусхаси (ҳужжатларни топшириш вақтида паспортнинг асл нусхаси кўрсатилади);

- ўрта ёки ўрта-махсус маълумоти тўғрисидаги дипломи (аттестати);

- ишга жойлаштиришни кафолатловчи уч томонлама (иш берувчи, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази, жисмоний шахс) шартнома нусхаси;

- туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан берилган йўлланма;

- 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурат.

Ҳужжатлар 2019 йил  10 июлдан 10 августгача қабул қилинади. Ҳужжатларни электрон почта орқали юбориш ҳам мумкин.

    Манзил: Самарқанд шаҳар,  Спитамен кўчаси, 264-“а” уй.

   Мурожаат учун телефонлар: (99866) 221-73-62; (99866) 221-72-62.

   Мўлжал: СамДУ Педагогика факультети.

   Маршрутлар: 4, 12, 16, 32, 35, 66, 85, 97, 99 автобуслар.

              Web сайт: www.samarkand-vtc.uz

              Е-mail: sam-koica@umail.uz

            Қабул тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни Марказ веб-сайтидан олишингиз мумкин.

КАСБ ЎРГАНМОҚЧИМИСИЗ? МАРҲАМАТ БАРЧА ИМКОНИЯЛАРГА ЭГА ЎҚУВ МАРКАЗИ СИЗНИ КУТАДИ!

Реклама ҳуқуқи асосида