Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 11 нафар беморнинг аҳволи оғир
- 07.05.2020 12:44
- 207
- COVID-19
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди:
➖ Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус инфекциясига чалинган 2266 фуқаро рўйхатга олинган. Беморларни даволашда ижобий натижалар қайд этиляпти. 6 май куни 76 фуқаро тўлиқ соғайган ва реабилитация марказларига ўтказилган. Айни пайтга қадар 1577 нафар, яъни 70 фоиздан ортиқ бемор вирусдан фориғ бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда даволанаётган 679 бемордан 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.
Теглар:
Коронавирусга чалинганлар
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа