Ўзбекистонда коронавирусни юқтириш ҳолати камаймоқда
Давлат Бош санитария врачи Баҳром Алматов коронавирусга чалинганлар сони нима учун камайганлигига изоҳ берди:
«Кетма-кет икки кун коронавирус инфекциясига чалинган берморлар сонининг камайиши — карантин зонасидаги инсонларни алоҳидалаганимиз билан боғлиқ.
Карантин зонасида битта контейнерга фақат 4 нафар одам жойлаштириляпти ва ташқаридан ҳеч ким кириб-чиқмаслиги таъминланяпти. Шу боис карантин зонада ушбу касалликни юқтириб олиш ҳолати кескин камайди.
Бироқ бу вазият бутунлай яхшиланди, деган хулоса келиб чиқиши учун асос эмас. Карантин зонасидан ташқарида ҳам ушбу вирус ташиш ҳолатлари бўлиши мумкин ва барчасини назорат остида ушлаш учун карантин режимига қатъий амал қилишимиз лозим».