Ўзбекистонда “Халқаро қишлоқ аёллари куни” нишонланади

Вазирлар Mаҳкамаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 15 октябрь санасини “Халқаро қишлоқ аёллари куни” сифатида кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифини маъқуллади.

Ҳукумат агросаноат йўналишидаги тегишли ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига жорий йилнинг 15 октябрь куни ушбу кунга бағишланган мазмунли тадбирлар ташкил этишни топширган.

Mаълумот учун, БМТ Бош Aссамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги 62/136-сонли йиғилишида 15 октябрь “Халқаро қишлоқ аёллари куни”, деб расман эълон қилинган. Бугунги кунда дунёнинг кўплаб давлатларида мазкур сана халқаро қишлоқ аёллари куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.