Ўзбекистонга Гонконг грипп вируси аниқланди
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси берган маълумотга кўра, сўнги ҳафтада республика аҳолиси ўртасида ЎРИ билан касалланиш ўтган ҳафтага нисбатан 25,5 фоизга камайган.
ЎРИ касаллиги кўрсаткичларида эпидемик бўсағадан (эпидемик парог) 34,3 фоизга пастлиги кузатилмоқда.
Болаларнинг ўткир респиратор инфекция билан касалланиш ёшма-ёш таҳлил қилинганида: касалланишни энг юқори кўрсаткичи 0-1 ёшдаги болалар ўртасида рўйхатга олинган бўлиб, интенсив кўрсаткич шу ёшдаги 100 минг бола сонига нисбатан 368.3 ни ташкил этмоқда.
“Бунга ЎРИ билан касалланган беморларни алоҳидаламаслик, бемор болаларни таълим муассасаларига юбориш ҳамда шифокор билан маслаҳатлашмасдан ўзбошимчалик билан даволаниш асосий сабаблар бўлмоқда”, деди Н.Атабеков.
Грипп ва ўткир респиратор инфекциялар билан оғриган беморларни даволаш мақсадида республика бўйича 8838та бемор ўринлари яратилган бўлиб, уларда 6000 нафар бемор даволанмоқда.
Шунингдек, қўмитанинг ҳудудий лабораториялари томонидан беморлардан олинган лаборатор таҳлил натижаларига кўра гриппнинг А (H3N2) тури ҳам аниқланмоқда.