Озишни истасангиз, писта чақинг

Американинг Калифорния университети олимлари яқинда Nutrients журналида писта устида олиб борган тадқиқотлари натижаларини эълон қилди.

Мутахассиларнинг фикрича, писта таркибида мавжуд гамматокоферил, ветамин К, калий, фитостероллар, бета-каротин ва лютеин каби нутриентлар одам организми учун ғоят фойдали бўлиб, айниқса, семиз кишиларнинг озишига ёрдам берар экан.

- Аммо тузланиб, қоврилиб сотилётган писта бундай фойда бермайди, - деди олимлар. – Шўртак писта аксинча, қон босимини туширмасдан, иштаҳани очади. Бундай пайтда озиш учун уриниш бефойда. Самарага эришиш учун кунига атиги 42 грамм қоврилмаган тоза писта истеъмол қилиш кифоя, деб ёзади «Мир новостей» (2020 й 35-сон).

Т.МУРОД тайёрлади.