Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга ёрдам пули бериладими?

Бу ҳақда молия тизими мутахассислари нима дейди?
- 2022 йил 29 июнда Президентнинг “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди, - дейди Самарқанд вилояти молия бош бошқармаси ижтимоий суғурта жамғармаси маблағларини бошқариш ва ижтимоий суғурта нафақаларини тўловларини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи Алижон Хўжанов. – Ушбу қарор ижросига кўра, ёрдам пули ҳар бир кўмак олувчига унинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш учун тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида бир марта берилади (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида).
Ёрдам пуллари туман (шаҳар) ҳокимликлари раҳбарлигида ташкил этилган Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича “дастлабки ижтимоий-имоддий ёрлдам пакети”ни бериш масаласини кўриб чиқувчи идоралараро доимий комиссияларнинг қарорлари асосида берилиб, 2023 йил ва кейинги йиллар учун туман (шаҳар) бюджетлари маблағлари ҳисобидан, етишмаган қисми бўйича эса вилоят маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан ажратилади.
Кўмак олувчилар жазони ўтаб бўлганидан кейин 3 ой муддатда ишчи органга ўзининг тадбиркорлик, меъморчилик ёки ҳунармадчилик каби йўналишлардаги аниқ лойиҳасини илова қилган ҳолда ариза тақдим этади.
Лойиҳани молиялаштириш мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулосани тайёрлашда бошламоқчи бўлган тадбиркорлик, меъморчилик ёки ҳунармандчилик фаолиятининг натижадорлиги ва даромадли эканлиги, маҳалла фуқаролар йиғинининг ижобий тавсияси, кам таъминланган ёки ёлғизлиги, қарамоғида ногиронлиги бўлган ёки вояга етмаган фарзанди борлиги, кўп (4 ва ундан ортиқ) фарзанди борлиги ва моддий кўмакка муҳтожлиги, нотурар жойларда истиқомат қилаётганлиги каби мезонларга асосланади.
Кўмак олувчиларга ёрдам пулини бериш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли фойдаланилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилинади.