ЎзХДП: Самарқандлик сайловчилар билан учрашув ўтказилди
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Улуғбек Иноятов сайловчилар билан навбатдаги учрашувини Самарқанд вилоятида давом эттирди.
Президентликка номзод дастуридаги устувор йўналишларга тўхталиб, бўлажак сайлов учун электорат манфаатлари ва дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, қуйидан юқорига қараб йўналтирилган таклифлар асосида ҳар томонлама чуқур таҳлилдан ўтказилгани, кенг қамровли дастур ишлаб чиқилганини таъкидлади.
Таъкидланишича, дастурда тўққизта йўналиш орқали юзга яқин ғоя ва ташаббуслар илгари сурилмоқда.
Очиқ, самимий мулоқот руҳида ўтган учрашувда сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан Президентликка номзодга мурожаат қилдилар, дастур, ундаги таклиф ва ташаббуслар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.