Пандемия даврида қайси маҳсулотлар қимматлашди?
Юртимизда коронавирус туфайли карантин тартиби жорий этилганига 5 ой бўлди. Пандемия даврида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат дўконлари фаолиятига чекловлар татбиқ этилмади. Аммо карантин бошланган кунларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг сунъий оширилиш ҳолатлари кузатилган бўлса-да, маҳсулот мўллиги туфайли савдолар тартибга келтирилди.
Хўш, бугунги кунда бозорларимизда қишлоқ хўжалиги ва асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи қандай?
Пайариқ туманидаги “Челак деҳқон бозори”да август бошигача 47-52 минг сўмдан сотилган мол гўшти ҳозирда 52-60 минг сўмдан сотилмоқда. Парранда гўшти 18 минг сўм, қўй гўшти 65 минг сўм, пиёз 1500-1600 сўм. Ёғ (5 литр) 50-55 минг сўмдан сотилмоқда.
- 10 сотих томорқамга помидор эккандим, - дейди А.Латипов. – 40 килограмм помидорни 2500 сўмдан сотиб уйга бозорлик қилмоқчи эдим, афсус помидорни килограмини 1500 сўмдан сотдим. 20 минг сўм йўлкирани айтмаса помидорни пули бир килограмм гўштга етаркан, холос.
“Сиёб деҳқон бозори”да картошка бир килограми 3500, пиёз 1800-2000, сабзи 2000-3500, тухум бир донаси 600-850 сўмдан, гўшт 55-56 минг сўмдан сотилмоқда.
- Бозор қошидаги “Аюб Барака” унитар корхонаси томонидан нарх-наво барқарорлигини таъминлаш учун етарли миқдорда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захираси тайёрланганди, - дейди “Сиёб деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти директори ўринбосари Яшин Жамолиддинов. – Ушбу корхона бозорда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш учун тайёрланган захира маҳсулотлари ҳисобидан деҳқонларимиз биринчи ҳосилни савдога чиқаргунча асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозордан 20 фоиз арзон нархда аҳолига етказиб берди. Ҳозирда мазкур корхона томонидан арзонлаштирилган нархда бозордаги ўндан ортиқ савдо нуқтасида аҳолига 50 минг сўмдан сифатли гўшт маҳсулотларининг савдосини ташкил этди.
- Кўп йилдан буён шу ердан бозорлик қиламан, - дейди Садбара Низомова. – Аввал, маҳсулот харид қилаётганда нархига эътибор берардик, ҳозир кўпроқ сифатига қараяпмиз. Шукрки, бозорларда тўкинчилик, мева-чева, қовун-тарвузни арзонлигини айтмайсизми. Пандемия туфайли айрим маҳсулотнинг нархи бироз ошган бўлса-да, бозордаги озодалик, тартиб жуда яхши бўлди.
Маълумот учун, бозор маъмурияти тақдим этган асосий турдаги қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларини солиштириб ўтсак.
2019 йил август 2020 йил май 2020 йил август
|
2019 йил август |
2020 йил май |
2020 йил август |
Картошка (кг) |
1500-2500 |
3000-3500 |
2500-3800 |
Пиёз (кг) |
1500-2800 |
1500-2000 |
1500-2000 |
Сабзи (кг) |
2000-2500 |
1500-5000 |
1500-2000 |
Тухум (дона) |
450-600 |
800-900 |
700-950 |
Мол гўшти (кг) |
40000-45000 |
45000-48000 |
50000-55000 |
Қўй гўшти (кг) |
40000-45000 |
45000-48000 |
|
Товуқ гўшти (кг) |
15000-16000 |
16000-18000 |
18000-19000 |
Помидор (кг) |
1500-6000 |
4000-10000 |
2000-2500 |
Бодринг (кг) |
2000-2500 |
1000-2000 |
3000-3500 |