Партиялар фаолиятидан
Партия вилоят кенгаши "Аёллар қаноти" ва "Ёшлар қаноти" етакчилари томонидан Пайариқ туманидаги Халқобод маҳалласи фуқаролари билан мулоқот ташкил этилди. Аҳоли хонадонларига ташриф буюрган партия фаоллари кам таъминланган ва имконияти чекланган инсонлар ҳолидан хабар олишди.
ЎзМТДП вилоят кенгаши матбуот
хизмати.
***
Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят ва Самарқанд шаҳар кенгашлари томонидан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасини ўрганишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.
***
Самарқанд туманида ўтказилган "Ислом Каримов – истиқлол меъмори" мавзусидаги хотира тадбирида партия марказий кенгаши раиси ўринбосари У.Вафоев, вилоят кенгаши раиси М.Усмонов ва бошқалар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов келажакни кўра оладиган доно сиёсатчи бўлганини таъкидлади.
Мадина РАҲМАТУЛЛАЕВА.
***
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Махматмуродов "Адолат" социал-демократик партияси Нуробод туман кенгашидаги депутатлик гуруҳи билан биргаликда Улус қишлоғидаги ижтимоий соҳа объектлари фаолиятини ўрганди. Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликлар фуқароларнинг айнан шу йўналишдаги жиддий эътирозлари асосли эканлигини кўрсатди.
Хусусан, тумандаги соғлиқни сақлаш, халқ таълими, коммунал хизмат, йўлсозлик сингари ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳаларида кўп муаммолар аниқланиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли идоралар раҳбарларига депутатлик сўровлари билан мурожаат қилинди ва ижро назоратга олинди.
***
Тумандаги "Шарқ юлдузи" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни ўрганган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Палвоновнинг аҳоли билан ўтказган мулоқотида 16 та мурожаат кўриб чиқилди. Тумандаги мутасадди идора ва ташкилотлар вакиллари билан ушбу масалаларни ижобий ҳал этишга келишиб олинди.