Паст Дарғомда 2,1 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
- 17.10.2024 11:49
- 311
- Жиноят ва жазо

Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. Маълум бўлишича, “M.G.” МЧЖ раҳбари С.Р. Паст Дарғом туманидаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида ўрнатилган электр ҳисоблагичнинг уланиш схемасини ўзгартириб, тижорат мақсадида 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё мамлакатларидаги ғалати ўйинлар
- 11 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Рақамли давр журналисти қандай бўлиши керак?
- 22 дақиқа аввал
- Самарқанд
Чигиртка балоси: Унга қарши қандай курашилади?
- 39 дақиқа аввал
- Қишлоқ хўжалиги
Болалар саломатлиги учун масъулиятли қадам
- 2 соат аввал
- Саломатлик