Паст Дарғомда “Damas” ҳайдовчиси вояга етмаган болани уриб юборди
- 14.06.2022 16:30
- 159
- Ҳодиса
24 май куни Паст Дарғом тумани “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи ички йўлда ҳайдовчи Б.Б. ўзининг “Damas” русумли автомашинаси билан 2013 йилда туғилган вояга етмаган Т.Ж.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
ЙТҲ оқибатида вояга етмаган Т.Ж. туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамай бола вафот этган.
Вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарига, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
ЙТҲ