Паст Дарғомда металл контейнер ичидан икки нафар ёлланма ишчининг жасади топилди
Шу йил 17 ноябрь куни Паст Дарғом туманидаги “Балхиён” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган корхоналарнинг бири дарвозаси олдидаги металл контейнер ичидан номаълум этиологик заҳарланиш билан ҳалок бўлган 2 нафар ёлланма ишчининг жасади топилган.
Кеча, 23 ноябрь куни ҳодиса сабабларини текшириш бўйича туман ҳокимининг қарори эълон қилинган.
Қарорда мазкур ҳодисанинг сабабларини текшириш, фожиани келтириб чиқарган омилларни ўрганишда қўшимча мутахассисларни жалб этиш кабилар кўзда тутилган.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати тез орада текшириш натижалари маълум қилинишини билдирди.