Пастдарғомлик болалар ёзги таътилни “Соғлом авлод”да ўтказади
Кеча, 25 май куни “Zarnews.uz” сайтида “Қиш уйқуси”дан уйғонмаганлар” номли танқидий мақола эълон қилинди. Унда Ургут туманида жойлашган Паст Дарғом тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги “Гўзалкент” оромгоҳининг мавсумга тайёр эмаслиги таъкидланган.
Ҳақиқатан ҳам “Гўзалкент” оромгоҳи ёзги таътил даврининг маълум қисмида болаларни қабул қилиш шароитига эга эмас.
Шунинг учун пастдарғомлик ўқувчилар ёзги таътил даврининг дастлабки босқичида Самарқанд туманида жойлашган “Соғлом авлод” болалар ёзги оромгоҳида ҳордиқ олишади.
Бугунги кунда “Соғлом авлод” болалар ёзги оромгоҳида барча зарур тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Қисқа фурсатларда ушбу тайёргарлик ишлари якунланиб, оромгоҳ бир навбатда 280 нафар болаларни ўз бағрига олиши кутилмоқда.
"Гўзалкент" оромгоҳида эса ёзги таътил даврининг иккинчи босқичи бошлангунга қадар туман ҳокимлиги томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилиши белгиланган.
Самарқанд вилояти халқ таълими
бошқармаси ахборот хизмати.