Пахтачида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган хонадон аниқланди
- 31.01.2024 10:51
- 85
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда «Бўстон» МФЙдаги хонадонда яшовчи М.А. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, қўлбола усулда ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, 540 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 1 790 кг. пахта чигити ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунёдаги энг қиммат китоб
- Кеча, 19:40
- Ўқинг, қизиқ!
Ибратли воқеа: Ношукурлик
- Кеча, 19:36
- Мутолаа
Анталияда ноёб саркофаг топилди
- Кеча, 12:48
- Хориж
Муаллим нега мулзам бўлди?
- Кеча, 12:45
- Таълим